"Лацио" Сарри кетганини эълон қилди. Клуб якунланган мавсумда А Серияда 9-ўринни эгаллади ва Италия Кубоги финалигача етиб борди

Aslanov Jasurbek
27 май 2026, 20:04
Маурицио Сарри "Лацио"ни тарк этди.

Рим клуби 67 ёшли мутахассиснинг бош мураббийлик лавозимидан томонларнинг ўзаро розилигига кўра кетганини эълон қилди.
Сарри 2025 йилнинг июнь ойидан буён "Лацио"ни бошқариб келаётган эди. Бунгача у 2021 йилдан 2024 йилгача ҳам жамоани бошқарган. Якунланган мавсумда "бургутлар" А Серия турнир жадвалида 54 очко билан 9-ўринни эгаллашди ва Италия Кубоги финалига қадар етиб бориб, унда "Интер"га имкониятни бой беришди (0:2).
Аввалроқ Сарри "Аталанта"ни бошқариши, "Лацио"нинг янги мураббийи эса Дженнаро Гаттузо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://www.sslazio.it/

Сўнгги янгиликлар

Барча ›