Ван Боммел: "Бельгия терма жамоаси узоқ вақт давомида ҳам устунлик қилишга қодир"

Sherzod Nurmatov
16 ноя 2026, 14:45
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк ван Боммел Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида ўз майдонида Италия устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.

"Осон бўлмади, бошида ҳар икки томонда ҳам вазиятлар юзага келди. Шунга қарамай, хотиржамликни сақлаб қолдик. Бу интеллектуал, мослашувчан ва динамик жамоа. Бугун айнан шу нарса ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Италия Францияга қарши ўйинларда тўрт очко олди: бу жуда таъсирли. Улар ўша ўйинларда яхши ҳаракат қилишди. Бироқ биз узоқ вақт давомида ҳам ўйинда устунлик қилишга қодирмиз. Бугун биз кучлироқ эдик.

Жамоа нима қилиш кераклигини яхши билади ва шу туфайли алоҳида футболчилар ўзларини кўрсата олишмоқда. Энг муҳими шу. Чорак финалга чиққанимиздан хурсанд бўлишимиз керак: мақсадимиз шу эди. Бу айнан шундай тарзда амалга ошгани қувонарли. Энди бу даражани янада узоқроқ муддат давомида сақлаб туришимиз лозим", – дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.

Бельгия 6 ўйиндан сўнг 12 очко тўплаб, А дивизионининг 1-гуруҳ жадвалида 2-ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›