Марк ван Боммел: "Де Брюйне — Бельгия футболи тарихидаги энг яхши ўйинчи"

26 сен 2026, 18:24
Марк ван Боммел Бельгия терма жамоасининг Италияга қарши ўйинида (2:0) Кевин Де Брюйне кўрсатган ўйинга юқори баҳо берди.

Бельгияликлар бош мураббийи ярим ҳимоячи Жаҳон чемпионатидагидан кўра яхшироқ ҳаракат қилганини таъкидлади.

— Де Брюйне ЖЧдагидан кўра яхшироқ ўйнади. Бу менинг хизматим эмас, балки унинг ўз меҳнати эвазига бўлди. Мен Кевин ҳозир Жаҳон чемпионатидагига қараганда кучлироқ деб ҳисоблайман.

Ҳар бир футболчи ўз ролини билиб, ундан талаб қилинган нарсани бажарса, бизда ўйинлар тақдирини ҳал қила оладиган Кевин каби футболчи бор. У Бельгия футболи тарихидаги энг яхши ўйинчи бўлиб қолмоқда, — деди ван Боммел.

Италияга қарши ўйинда Де Брюйне майдонда бир соатга яқин ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Voetbalnieuws.be

Сўнгги янгиликлар

Барча ›