Симон: "Хатоларимиздан сабоқ олишимиз керак"

Sherzod Nurmatov
16 ноя 2026, 13:30
Испания терма жамоаси дарвозабони Унаи Симон Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида ўз майдонида Англия терма жамоасидан учралган мағлубият (2:3) ҳақида фикр билдирди.

"Бугун улар биздан кучлироқ эди. Улар яккакурашларда жуда тажовузкор услубдан фойдаланишди. Албатта, охиригача ҳаракат қилишимиз керак эди ва биз чиндан ҳам курашдик, аммо бу нималарни яхшилашимиз кераклиги борасида яхши сабоқ бўлади. Ҳозирча бу плей-офф босқичи эмаслиги сабабли, бундан хулоса чиқаришимиз ва март ойида яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишимиз мумкин.

Жаҳон чемпионати ўтганидан бери жуда кам вазиятларга йўл қўяётган эдик — агар ҳозирги кунда машҳур бўлган "кутилаётган голлар" (xG) статистикасига қарасак. Аста-секин бу кўрсаткич ошиб борди ва натижада кўпроқ гол ўтказа бошладик. Жаҳон чемпионатидаги интенсивлик бу ерда унчалик сезилмаяпти, ўйинга кўпроқ эркинлик киритилмоқда.

Март ойида ўйинимизни кучайтиришимиз учун бу ҳолат ҳозир юз бергани яхшироқ", – дея 29 ёшли футболчининг сўзларини келтирди “Teledeporte”.

Испания (6 ўйиндан сўнг 15 очко) Миллатлар Лигаси А дивизионининг 3-гуруҳ жадвалида 2-ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Teledeporte

Сўнгги янгиликлар

Барча ›