

"Биз буни биринчи дақиқаданоқ билардик — дастлабки ўн дақиқамиз ўйинимиздаги энг яхшиси бўлди деб айта оламан. Бу тинимсиз босим, босим ва яна босим эди — иккита ёки учта гол уришимиз мумкин эди.
Агар бир киши кам бўлиб қолмаганимизда, тўпга кўпроқ эгалик қилардик, уларнинг кўпроқ сакраётганини, бўш ҳудудлар кўпайганини ва ҳужумкор футболчиларимиз иккинчи бўлимдагидек очилаётганини кўрган бўлардик. Шундай жамоага қарши ярим соат ўн киши бўлиб ўйнаш ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониш — бу улкан натижа.
Уларни мағлуб эта олишимизни билардик. Хорватия билан ўйиндан сўнг мураббийнинг сўзлари шунчалик ижобий эдики, ҳамма бир-бирини олдинга ундади. Бу ерга шунчаки ҳимояда ётиб олиш ва уларни қарши ҳужумда ушлаш учун келмаганимизни яхши билардик", – дея футболчининг сўзларини келтирди “ITV Sport”.
Англия (6 ўйиндан сўнг 15 очко) Миллатлар Лигаси А дивизионининг 3-гуруҳ жадвалида 1-ўринни эгаллади.



