

Инфантино 2016 йилнинг февралидан буён ФИФАни бошқариб келмоқда. Ташкилот раҳбарининг навбатдаги сайлови 2027 йилнинг март ойида бўлиб ўтади.
"Ҳозир ҳамма бир фикрда: ўзгаришлар фойдадан холи бўлмасди! Зепп Блаттердан кейин бундан ёмони бўлмайди деб ўйлагандик, кейин эса бунга дуч келдик. Футболга бефарқ бўлмаган ва молиявий манфаатлари йўқ одамлар борлиги аниқ. Агар улардан бири янги раҳбар бўлса, бу жуда фойдали бўларди", – деди Клопп.
Аввалроқ Инфантино ФИФАнинг тижорат ҳуқуқлари ва турнирларни ташкил этиш бўйича операцион фаолиятини бирлаштирувчи шўъба корхона тузиш ҳамда тахминан 4,2 миллиард доллар жалб қилиш мақсадида акцияларнинг 20 фоизини ташқи инвесторларга сотишни кўзда тутувчи FIFA Forward Enterprise (FFE) лойиҳасини илгари сурганди. УЕФА ва бошқа ташкилотларнинг кескин танқидидан сўнг Инфантино ушбу лойиҳани амалга оширишдан воз кечган.



