Роналдиньо 46 ёшида футболга қайтганидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди

Sherzod Nurmatov
16 ноя 2026, 11:50
"Барселона", "Милан" ва Бразилия терма жамоаси собиқ юлдузи Роналдиньо 11 йиллик танаффусдан сўнг профессионал футболга қайтиб, Италия C Серияси вакили "Равенна" сафида "Форли"га қарши ўйинда (2:0) дебют қилди.

10-рақамда тушган бразилиялик афсона биринчи бўлимни тўлиқ ўтказди ва 36-дақиқадаги голли ҳужумда иштирок этди. Танаффусда эса мухлислар қарсаклари остида шараф айланасини бажариб майдонни тарк этди.

"Яна расмий ўйинда майдонга тушганимдан хурсандман... Бир неча йил танаффус қилдим, энди қайтиш вақти келди, ха-ха-ха! Ҳазилдан ташқари, тўла стадионда жамоадошларим билан бу ажойиб кунни ўтказиш жуда ёқимли бўлди.

Ўзимга чақириқлар ташлашни ва камдан-кам одамлар қилган ишларни синаб кўришни яхши кўраман. Бу адреналин, майдон ҳиди ва тўп билан учрашув доимо ўзгача туйғулар беради. Орзуга ишонгани учун "Равенна"га ва унутилмас оқшом учун мухлисларга катта раҳмат. Тез орада кўришгунча, оила!", – деди Роналдиньо.

Эслатиб ўтамиз, у ёзда мазкур клуб акционери ва элчисига айланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›