Манчини: "Жисмоний жиҳатдан муаммоларимиз бор эди, рақибга жуда кўп бўш ҳудуд қолдирдик"

Sherzod Nurmatov
16 ноя 2026, 14:20
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида сафарда Бельгия терма жамоасидан учралган мағлубият (1:4) ҳақида фикр билдирди.

"Афсуски, шундай оқшомлар ҳам учраб туради. Қайта қуриш жараёнида бундай ҳолатлар рўй бериши мумкин ва бундай ўйинлардан муҳим сабоқлар чиқариш керак. Яхши серия ўтказиб, ушбу босқичга қандай етиб келганимизни ҳисобга олсак, кейинги босқичга чиқиш имконияти борлиги аниқ эди, бироқ ўйин қийин бўлишини билардик. Ҳафсаламиз пир бўлган ҳолдамиз, аммо айнан шундай оқшомлар якунда фойдали бўлиб чиқади.

Бельгия яхши ўйнади. Улар биздан кучлироқ эди, кучли ва тезкор ўйин намойиш этишди. Ўйинни яхши бошлагандик, лекин кейин кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Жисмоний жиҳатдан муаммоларимиз бор эди, уларга жуда кўп бўш ҳудуд қолдирдик", – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтирди RAI.

Италия (6 учрашувдан сўнг 10 очко) Миллатлар Лигаси А дивизионининг 1-гуруҳ жадвалида 3-ўринни банд этди ва плей-офф босқичига чиқа олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RAI

Сўнгги янгиликлар

Барча ›