

"Ҳозирча йўқ, лекин сешанба кунидан кейин менда албатта шундай имконият бўлади. Кўп йиллар олдин айтгандим ва буни бир неча бор такрорлаганман: мен учун сэр Алекс Фергюсон мураббий, инсон ва менежерда қадрлайдиган барча фазилатларни ўзида мужассам этган ва у менинг қадриятларимни ҳам ифодалайди, деб ўйлайман. Унга чин дилдан қойил қоламан. Албатта, сешанба кунидан бошлаб суҳбатлашиш имкониятимиз бўлади — агар вақтим етса, чунки бу жуда тиғиз кун бўлади. Аммо шундай имконият туғилса, албатта буни амалга ошираман", — дейди Почеттинонинг сўзларини The Telegraph нашри.



