Вадим Абрамов: "Олмалиқдаги майдон бундай ҳолатда бўлади деб ўйламагандим"

Administrator
19 авг 2026, 22:41
ОКМК - "Динамо" баҳсидан (0:1) сўнг самарқандликлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: “Учрашув ёмон ўтмади. Иккала жамоа ҳам ғалабага роса ҳаракат қилди. Мухлислар учун қувноқ баҳс бўлгандир, амм мураббийлар учун оғир. Ютқизишимиз ҳам мумкин эди. Голда омадимиз келди. Кейин яхши вазиятдан фойдалана олмадик. Охиригача курашиб, ғалабани ушлаб қолдик. Дарвозамизни анчадан бери “қуруқ” сақлай олмаётган эдик. Йигитларга раҳмат”.

- Фикрларингизга қўшиламан, мухлисларбоп ўйин бўлди. Вазиятлар бўйича ҳисоб 10:10 бўлиши керак эди. Майли камтарроқ бўламан, бугун урилиши керак бўлган 10 та голдан бор-йўғи 1 таси урилди. Сабаб нимада?
- Майдон ҳолати ҳалал берди. Йигитлардан сўраганимда тўп сакраб кетганини айтишди, бу баҳона бўлиши мумкин. Майдон сифати катта аҳамиятга эга. Олмалиқдаги майдон бундай ҳолатда бўлади деб ўйламагандим.

- “Динамо” 14 йилдан бери Олмалиқда ғалаба қозона олмаётган эди. Бу сиз учун қанчалик аҳамиятга эга?
- Ҳар қандай ғалаба ёқимли. Бу ҳақида билмаган эдим. 3 йилдан бери жамоадан. Унгача ютмаганмизми? Майли шундай бўлақолсин.

- ОКМКни Олмалиқда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди. Бу фақат хоҳиш билан эришиладиган муваффақият эмас. Алоҳида тайёргарлик ҳам бўлдими?
- Ҳар қандай рақибни ўрганамиз ва қарши жамоа сизга имконият беришига боғлиқ. ОКМК яхши ўйнади ва гол уриши ҳам мумкин эди. Баҳс биринч голгача эди. Омадимиз келиб, биз гол урдик.

- Ўрозовнинг “Рубин”га кетиши мухлисларни хафа қилди. Унинг ўрнида ҳаракат қилаётган Штефан яхши ўйнаяпти…
- У Молдавия терма жамоаси футболчиси. Нега энди у ёмон ҳаракат қилиши керак. Ўрозов ўрнини босадиган футболчи қидиргадик. Бугун Ўрозов “Спартак” жамоасига қарши майдонга тушиб, бизни хурсанд қилади деган умиддамиз.

- Жамоадаги ёшларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Ёшларда хоҳиш катта бўлади. Улар билан ишлаш осонроқ, ёшлар айтилган вазифани бажарди. Тўғри маҳорат етишмаслиги мумкин, бироқ хоҳиш кўп. Уларнинг кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Катталар ёшларсиз ўйнаши қийин, кимдир югуриши керак-ку.

- 5 кундан кейин “Пахтакор”га қарши ўйин бор. Жароҳатланганлар эса етарлича. Режаларингиз қандай?
- Тикланиш керак. Ҳозир ҳаммада шундай. Аммо ёшларда имконият пайдо бўляпти.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia