Анвар Ҳожимирзаев нега терма жамоада "йўқолиб қолади"? Абрамов жавоб берди
Оқил Абдубарноев
9 авг 2026, 18:38
"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов клуб етакчиси Анвар Ҳожимирзаевнинг терма жамоада ўзини кўрсата олмаётгани тўғрисидаги саволга жавоб берди.
"Менимча, бу саволни терма мураббийларига бериш керак. Барчаси унинг қарашларига боғлиқ. Лекин у бизда ҳақиқатдан ҳам етакчи ва борини бериб ўйнайди", деди 63 ёшли мутахассис.