"Бавария" соғлиғидаги муаммолар сабабли Мусиалага ўринбосар изламайди

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 19:50
"Бавария"да аниқ бир қарорга келинди: Жамал Мусиалага ўринбосар излаш режалаштирилмаяпти, деб хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.

Аввалроқ мюнхенликлар ярим ҳимоячиси кетма-кет иккинчи ўртоқлик ўйинида – "Хайденхайм"га қарши баҳсда ўзини ёмон ҳис қилди. 15 август куни Мусиала "РБ Лейпциг" билан ўйин вақтида ўзини ёмон ҳис қилган эди. Футболчи унда неврологик дисфункция туфайли юзага келган, қисқа муддатли, аммо осон даволанадиган абсанслар ташхислангини айтиб берди. Мюнхенликлар Мусиалани тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланмоқда. Клуб сабр-тоқат кўрсатади ва 23 ёшли футболчига керакли вақтни беради. Бундан ташқари, "Бавария"да "ўнлик" позицияси учун Леннарт Карл, Исмаэль Сайбари ва Серж Гнабри каби бир нечта муқобил вариантлар мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/Plettigoal