

Ўзбекистон Суперлигаси
18-тур
ОКМК – "Динамо" 0:0 (LIVE)
Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси. 19:00
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Абдурасул Қаюмбоев
VAR: Достонбек Раҳмонов
AVAR: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шерзод Ражабов
ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шаҳзод Тоиров, 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Асадбек Собиржонов, 11.Али Абдураҳмонов, 17.Нодир Абдураззоқов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 21.Хазратжон Турсунқулов, 28.Арихиро Сентоку.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 13.Элдор Бегимов, 22.Саидафзалхон Ахроров, 27.Урош Койич, 30.Аброр Саримсоқов, 44.Аброр Каримов, 77.Иван Пешич.
"Динамо": 1.Эдем Неманов, 2.Артём Радаев, 3.Михаил Штефан, 8.Азиз Амонов, 16.Амаду Думбуя, 18.Рауль Жепаров, 19.Тигран Аванесян, 20.Жалолиддин Жумабоев, 26.Марко Станоевич, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 77.Беҳрузбек Облақулов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 4.Нурилло Тўхтасинов, 15.Расул Йўлдошев, 17.Салим Мустафоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 22.Улуғбек Абдуллаев, 25.Ойбек Ўрмонжонов, 30.Харис Хайдаревич, 44.Абдуғафур Ҳайдаров.
18. Абдураҳмонов ҳимоячилар қуршовида турганига қарамай, ўнг оёқда зарба йўллади, Абдунабиев тўпни ушлаб олди.
16. Амонов ҳаволатиб узатма амалга ошириб, қанотдаги Думбуяни олдинга бошлади, бироқ офсайд қайд этилди.
13. Зарбааа! Ўлмасалиев олисдан ерлатиб кучли ва хавфли зарба йўллади, бироқ сал ноаниқ.
12. Облақулов қанотда Тоиров қаршилигига дуч келиб, йиқилди. Ҳакам ҳеч нарса бўлмаганини билдирди.
10. Жепаров Аҳмадалиевни ушлаб қолиб, очиқчасига қоидани бузди.
8. Зарба! Облақулов қанотдан ичкарига кириб бориб ўнг оёқда зарба берди, Абдунабиев ўз ўрнида!
6. Ууух! Облақуловдан пас қабул қилиб олган Абдураҳмонов қулай нуқтадан ноаниқ зарба йўллади, унинг шериги Амонов пас берилмагани учун эътироз билдирмоқда.
5. Майдон марказида Думбуя Муқумжонов билан тўқнашиб кетди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.
2. Сентоку жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва хавфли вазият ҳосил қилишга уринди, унинг пасидан кейин Михаил Штефан тўпни узоқлаштирди.
1. Учрашув бошланди!



