

Вадим Абрамов: “Қийин баҳс бўлди. Йигитларга раҳмат. Футболчиларга эътирозим йўқ. Кутилмаган хатолар психология сабаб рўй берди, чунки ҳисоб хавфли эди. “Қўқон-1912” ўзининг кучли томонларини билади. Бўйи узун йигитлар майдонга тушишди ва узатмалар бошланди. Омадимиз келди, дарвозабон жонимизга оро кирди. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман.
- Бугун таркибда ротация бўлди. Аванесян ҳақида фикрингиз?
- У ҳали жисмонан тайёр эмаслиги кўринди, лекин яхши узатмалари бор экан. Формага кириб олганидан сўнг яхшироқ кўриниши аниқ. Дебют учун яхши ҳаракат қилди.
- Жаҳонгир Ўрозов бошқа жамоага ўтишини кутгандик. Аммо бугун “Динамо” сафида майдонга тушди ва ўзи учун одатий бўлмаган чап қанотда ҳаракат қилди.
- Тез орада у учиб кетади. Трансфер амалга ошади деб умид қиламиз. Анчадан бери ўйин амалиётига эга бўлмаётгани, рақиб сафида бўйи узун йигитлар тушгани сабаб уни майдонга туширдик. Қўшимчасига хайрлашув учрашуви бўлди.
- Мундиалдан сўнг одатда ЖЧда қатнашганлар дам олишга кетишади, бизда эса тезда чемпионат ўйинларига тушиб кетишмоқда. Бу футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир кўрсатадими?
- Албатта. Улар бор кучини ишлатиб келишди, бу ерда ҳаво ҳам жуда иссиқ. Икки нафар футболчимиз мундиалда қатнашишди. Ҳозирча уларсиз ўйнаймиз.
- Олдинда “Нефчти” билан баҳс бор. Азизбек Амонов ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми?
- Унда жароҳат бор. Узоқ вақтга сафдан чиққан. Камида 1 ой ўйнамайди.
- “Динамо” ЖЧда иштирок этган футболчилари ФИФАдан пул олдими?
- Инфантино ҳаммага 40 млн. евродан таклиф қиляпти-ку. Кутяпмиз… Ким пул олгани ҳақида маълумотга эга эмасман.
- Баъзи профессионал футболчилар ҳудди биринчи марта майдонга тушгандек, тўп билан нима қилишни билмайди, хатоларга йўл қўяди. Улар билан машғулотларда бу борада ишлайсизми?
- Қийин ва узун савол. Мен йигитларни руҳан тайёрлайман, бошқа ҳеч нарса демайман. Бу ҳаммаси майдонда қарор қабул қиладиган футболчига боғлиқ. 3:1 бўлганида бундай саволлар бўлмасди, 3:2да эса босим бошланади. Ҳиссиётлар, шошилишади, яна гол уришга уринишди.
- Анвар Ҳожимирзаев Суперлига тўпурарига айланди…
- У керагидек машғулотларни ўтказа бошлади ва мана буни маҳсули.
- Сиз терма жамоа собиқ устози сифатида “Динамо” сафида Осиё Кубогида иштирок этадиган футболчиларни кўряпсизми?
- Ҳар бир мураббий ўз шогирдини ўша позициядаги энг зўри деб ҳисоблайди. Ҳамма мураббийнинг қараши турлича. Агар жадвалда юқорироқ бўлсак, жамоамизга эътибор қаратишади. Биз футболчи тайёрлаб бераверамиз, бироқ ҳаммаси терма жамоа бош мураббийига боғлиқ. Сизга ёқадиган ўйинчи, терма жамоа устозига ёқмаслиги мумкин.
- Ҳозир бутун дунёда дарвозабон мураббийи бор. Неманов бугун яхши ўйнади. У терма жамоа дарвозасини қўриқлашга номзод бўла оладими?
- Албатта. Юлдузлик касалини орттириб олмаса, ўз устида ишлашда давом этса айтганингиз бўлади. Ҳозир терма жамоа дарвоза чизиғида муаммо бор, бу ҳақида ҳамма билади. Хатолари устида ишлаши керак.



