Миржалол Қосимов: "Охирги баҳсларда кўплаб вазиятлар яратиб, негадир уларни голга айлантира олмаяпмиз"

Administrator
19 авг 2026, 23:02
ОКМК - "Динамо" баҳсидан (0:1) сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: “Мухлисларбоп баҳс бўлди, зерикиб қолишмади. Очиқ ўйин кўрдик. Футболда вазият яратиш эмас, гол уриш муҳим. Иккинчи бўлимда яратган вазиятларимиз мавсум охиригача етарди. Имкониятларда фойдаланиш керак эди. Охирги баҳсларда кўплаб вазиятлар яратиб, негадир уларни голга айлантира олмаяпмиз.

- ОКМКнинг кетма-кет 3 та мағлубияти жамоанинг руҳиятига қанчалик таъсир қилиши мумкин?
- Ҳаммамиз инсонмиз, кимгадир таъсир қилиши мумкин. Лекин бунга йўл қўйилмайди. Хатолардан тўғри хулоса чиқариб, олға қадам ташлашда давом этишимиз керак. Ҳеч ким четдан келиб сизга ёрдам бермайди. Ўзимиз шу вазиятга тушдикми, ўзимиз тўғри йўлга тушиб олишимиз керак.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia