Тейани Рейндерс "Манчестер Сити"дан "Ал Қодисия"га ўтди

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 20:27
Бу ҳақда "Манчестер Сити" расмий сайти хабар берди.

ОАВда Саудия Арабистони жамоаси 28 ёшли футболчи учун 60 млн евро тўлаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

"Манчестер Сити"да ўйнаш бахтига муяссар бўлганимдан ва бу ерда ўтказган ҳар бир дақиқамдан завқ олганимдан жуда хурсандман. Келган илк кунимданоқ клубдаги барча — футболчилар, мураббийлар ва ходимлар мени жуда иссиқ ва "Манчестер Сити" оиласининг бир қисмидек кутиб олишди.

Шунингдек, менга ва оиламга меҳрибонлик кўрсатган, қўллаб-қувватлаган "Сити" мухлисларига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўтган мавсумда шундай иккита алоҳида совринни қўлга киритган жамоанинг бир қисми бўлиш — мен бир умр қадрлайдиган ажойиб тажриба ва ютуқдир. Мен кетаётган бўлишим мумкин, аммо "Манчестер Сити" ҳар доим юрагимда алоҳида ўрин тутади", — деди Рейндерс.

Ўтган мавсумда Рейндерс барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, нидерландиялик футболчининг бозор қиймати 50 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: mancity.com