Гарри Кейнга "Олтин бутса" топширилди

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 21:34
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Гарри Кейн 2025/2026 йилги мавсум учун "Олтин бутса" мукофотини қабул қилиб олди.

Ушбу футбол мукофоти ҳар йили Европа футбол ассоциациялари иттифоқига (УЕФА) кирувчи мамлакатлар миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурарига топширилади. Ўтган мавсумда мюнхенликлар клуби ҳужумчиси Германия Бундеслигасида 36 та гол урди.

Соврин топшириш маросими "Бавария"нинг клуб музейида бўлиб ўтди. Маросим меҳмонларидан бири мюнхенликлар жамоасининг собиқ ҳужумчиси Лука Тони бўлди.

Англиялик футболчи ушбу мукофотни иккинчи бор қўлга киритди. Аввалроқ Кейн 2023/2024 йилги мавсум учун "Олтин бутса"ни олган эди.

Ўтган мавсумда "Бавария" Германия чемпионига айланди. Жамоа 34 та ўйинда 89 очко тўплади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA