

Улар футбол ўйнашни ёки комбинацион футболни хуш кўришмайди. Улар жуда оддий, тўғри чизиқли футбол намойиш этишади ва таркибларида бунга мос келадиган футболчилар бор. Барча ўйинчиларининг бўйи баланд. Шу сабабли бизга ҳаводан узатиладиган тўплар учун курашиш жуда қийин бўлди.
Чехия айнан мана шу ишни қилди, ҳа, бу бир тактика. Нима учун айнан бундай йўл тутишганини айта олмайман. Бу қарорни мураббий қабул қилади ва эҳтимол, агар мен Чехия мураббийи бўлганимда, худди шундай йўл тутган бўлардим.
Аммо ўйлайманки, агар сиз футболни севсангиз, бугун Чехия кўрсатган ўйиндан кўра, биз намойиш этган футбол сизга кўпроқ ёққан бўларди", — дея Брооснинг сўзларини ESPN нашри келтиради.



