

"КАФ ФИФА президенти Жанни Инфантино ва бош котиб Маттиас Графстрёмнинг қўшма баёнотини олқишлайди ва тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Биз Африка футболи дунёдаги энг яхшилар қаторидан ўрин олиши учун ишлашни давом эттирамиз, шунингдек, корпоратив бошқарув, шаффофлик ва аудитнинг глобал стандартларига содиқлигимизни тасдиқлаймиз.
Биз учун, Африкада, тўғри бошқарув, қонуний процедуралар ва шаффофлик принципларига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга ва муҳокама қилинмайди. Биз ҳукуматларимиз, бизнес ва бошқа ташкилотлардан айнан шундай хулқ-атворни кутамиз. КАФ ҳам худди шундай стандартларга риоя қилишга мажбур…
Биз бошқарув, процедураларнинг қонунийлиги ва шаффофлик соҳасидаги энг яхши жаҳон амалиётларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этиш, шунингдек, бутун дунёда футболни ривожлантиришга кўмаклашиш учун ФИФА, унинг миллий ассоциациялари, бошқа футбол конфедерациялари ва барча манфаатдор томонлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттирмоқчимиз", – дейилади КАФ президенти Патрис Мотсепе баёнотида.



