

Франция терма жамоаси таркибида 2018 йилги жаҳон чемпиони Набиль Фекир БААдан Саудия Арабистонига кўчиб ўтди.
"Лион" ва "Бетис" собиқ ярим ҳимоячиси охирги икки мавсумни "Ал-Жазира" таркибида ўтказди. Бугун 33 ёшли француз эркин агент ҳуқуқи асосида "Абҳа"га ўтди.
Фекир БАА жамоаси сафида икки мавсум давомида 53 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 9 та ассист бор.



