

Клуб ва ўйинчи ўртасидаги янги келишув 2032 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
"Бернабеу"даги саккиз йил — бу жуда кам… Яна олти йил ва то абад, "Реал" Мадрид", — деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқлардаги ўз аккаунтида.
Бундан ташқари, вингер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шартнома узайтирилгани ҳақида пост жойлаштирди. Аввалроқ у саҳифасидан "Реал"га оид сифатдаги барча эслатмаларни ўчириб ташлаган эди.
Винисиус 2018 йилнинг ёзидан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Футболчи Мадрид клубига Бразилиянинг "Фламенго" жамоасидан 45 млн евро эвазига ўтган. Ўтган мавсумда у "Реал" сафида 53 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва 14 та голли узатма ёзиб қўйди.



