ЖЧда тарихий натижа қайд этган терма жамоа ўз бош мураббийи билан хайрлашди

1 авг 2026, 09:15
Бельгиялик мутахассис Уго Броос футбол бўйича ЖАР терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда Жанубий Африка футбол ассоциацияси (SAFA) матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биз бир лаҳза тўхтаб, Жанубий Африка футболи учун қилган барча ишларингиз учун сизга ўзимизнинг энг чуқур ва самимий миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз", — дейилади SAFA баёнотида.

Броос 2021 йилдан бери миллий терма жамоада ишлаб келаётган эди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Броос бошчилигидаги ЖАР терма жамоаси ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига йўл олди ва у ерда 1/16 финалда Канада жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 74 ёшли мутахассис жаҳон чемпионатлари плей-офф тарихидаги энг ёши улуғ мураббийга айланди. Бундан ташқари, ЖАР унинг раҳбарлигида Африка миллатлар кубоги-2023нинг бронза медали соҳибига айланган эди.

Аввалроқ Броос Бельгиянинг "Моленбек", "Брюгге", "Мускрон", "Андерлехт", "Генк" ва "Зюлте-Варегем", Грециянинг "Пансерраикос", Туркиянинг "Трабзонспор", Алжирнинг "Кабилия" клубларини ҳамда Камерун терма жамоасини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: SAFA