"Бунёдкор" сардори ва "Сурхон" футболчиси фаолиятини "Металлург"да давом эттиради

5 авг 2026, 10:45
"Бунёдкор" сардори Нажмиддин Нормуродов ва "Сурхон" футболчиси Жавоҳир Жўраев иккинчи даврада "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.

"Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоамиз иккинчи давра учун таркибни янада кучайтириш мақсадида янги футболчилар билан шартнома имзолади.

Бунгача Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клуби шарафини ҳимоя қилиб келган, "қалдирғочлар" сардори Нажмиддин Нормуродов "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, Бекобод жамоаси иқтидорли ҳимоячи Жавоҳир Жўраев ҳам иккинчи даврани "Металлург"да ўтказадиган бўлди. Футболчи бунгача Суперлига вакили" Сурхон" клуби сафида ҳаракат қилаётган эди", - деб хабар беради бекободликлар матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @metallurguz