ЖЧдаги фиаскодан сўнг рейдлар: полиция Корея футбол ассоциацияси офисини тинтув қилди

Sherzod Nurmatov
7 авг 2026, 11:36
2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлик Корея футболида ҳақиқий тўполонни келтириб чиқарди.

Корея Республикаси полицияси Корея футбол ассоциацияси офисларида 2024 йилнинг июль ойида Хон Мён Бо миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланишида юз берган бўлиши мумкин бўлган қоидабузарликлар бўйича суриштирув доирасида тинтув ўтказди ва ҳужжатларни мусодара қилди.

2.jpg

Тергов ҳаракатлари ассоциациянинг Сеулдан тахминан 90 километр узоқликда жойлашган Чхонандаги қароргоҳида, шунингдек, ташкилотнинг Корея пойтахтидаги офисида олиб борилди.

KBS хабарига кўра, тинтув ордери фаолиятга тўсқинлик қилиш эҳтимоли сабабли берилган. Тинтувдан икки кун олдин полиция Хон Мён Бонинг тайинлови ассоциациянинг ички қоидаларига мос келиш-келмаслигини аниқлаш учун уни гумонланувчи сифатида сўроқ қилган.

Аввалроқ Корея Спорт вазирлиги ассоциация Хон Мён Бони тайинлашда ўз тартиб-қоидаларини бузганини аниқлаганди. Хусусан, мураббийнинг техник директор билан учрашуви тегишли суҳбат деб топилмаган. Бироқ ўшанда вазирлик ноқонуний хатти-ҳаракатлар далилини топмаган ва мураббий билан шартномани бекор қилишни талаб қилмаган эди.

Таъкидлаш жоизки, Хон Мён Бо июнь ойи охирида Корея Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида мусобақани тарк этгач, истеъфога чиқди. Жамғарилган очколар бўйича жамоа Чехияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, аммо кейин Мексика ва Жанубий Африкага бир хил — 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: KBS