

23 ёшли футболчининг вакиллари ўйинчининг трансферини расмийлаштириш таклифи билан "Ливерпуль" раҳбариятига ўзлари чиқишган, деб хабар беради "TEAMtalk".
Мадрид клуби ўз тарбияланувчисини сотишдан манфаатдор ва таклифларни кўриб чиқишга тайёр. "Қаймоқранглилар" бош мураббийи Жозе Моуринью Асенсиога унинг жорий мавсумдаги ўйин режаларига кирмаслиги ва асосий жамоада амалиётга эга бўлмаслигини шахсан маълум қилиб бўлган.
Мерсисайдликлар эҳтимолий келишувга очиқ ва испаниялик футболчи номзодини ҳимоя чизиғини кучайтириш варианти сифатида кўриб чиқишмоқда. Бироқ трансфер йўлидаги асосий ғов — футболчининг ўз позициясидир. Моуриньюнинг аниқ позицияси ва раҳбариятнинг уни сотиш истагига қарамай, Асенсио "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этишни хоҳламаяпти. Ҳимоячи Мадридда қолиб, мураббийлар штабига ўз қийматини исботлашни ва таркибдан жой олиш учун курашишни афзал кўради.



