

17 ёшли футболчи олинчи дақиқада гол уришга эришди. Ушбу ўйин Сатпаев учун Лондон жамоаси сафидаги дебют ўйин бўлди.
"Мен Дастани ўтган йилдан бери, у Олмаотада ўйнаб юрган пайтларидан бери билардим. Унинг алоҳида ажралиб турадиган футболчи экани кўриниб турганди. У рақиб дарвозаси олдида хавф туғдира олади. Ҳужумчи ёнида жуда яхши ҳаракат қилади ва қанотдан марказга жуда тўғри силжийди.
Бу у учун "Қайрат"дан кўчиб ўтганидан кейинги клубдаги биринчи тажрибадир. У яхши ўйнади", — дея Алонсонинг сўзларини журналист Бобби Винсент X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтиради.



