"Манчестер Юнайтед" сўнгги 53 йилдаги энг ёмон натижани қайд этди

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2026, 16:27
Англия чемпионатининг 9-тури доирасидаги сафар учрашувида "Манчестер Юнайтед" Лондоннинг "Челси" клуби билан баҳслашди.

Майкл Кэррик шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

“Sky Sport News” хабарига кўра, "қизил иблислар" 1973 йилдан бери илк бор дастлабки 7 та сафар ўйинининг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади. 1973/1974 йилги мавсумда манкунианлар жадвалда охиргидан олдинги ўринни эгаллаб, элит дивизионини тарк этганди.

Жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафарда 7 та ўйин ўтказди. Жамоа уч бор дуранг ўйнаб, тўрт марта мағлубият аламини тортди.

Бугунги ҳолатга кўра, жамоа АПЛда атиги 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport News