Зидан жароҳат олган Калулунинг ўрнига Иккинчи Бундеслигадан футболчи чақирди

Aslanov Jasurbek
9 ноя 2026, 21:50
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар Лигасининг ноябрь ойидаги ўйинлари учун "Вольфсбург" ҳимоячиси Саэль Кумбедини таркибга жалб этди.

21 ёшли футболчи Италия ва Туркияга қарши кечадиган баҳсларда миллий жамоа сафида "Ювентус"нинг жароҳат олган ҳимоячиси Пьер Калулунинг ўрнини эгаллайди.

Жорий мавсумда Кумбеди Иккинчи Бундеслигада "Вольфсбург" сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатларни амалга оширмади. Ўтган мавсумда эса у Бундеслига доирасидаги 24 та учрашувда 5 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://x.com/equipedefrance/

Сўнгги янгиликлар

Барча ›