Кэррик: "Танаффусга қадар ҳисобда олдинда боришимиз мумкин эди ва шундай бўлиши керак ҳам эди"

1 ноя 2026, 10:35
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик АПЛнинг 9-туридан ўрин олган "Челси"га қарши ўйиндаги (0:2) мағлубиятни шарҳлади.

"Қизил иблислар"нинг ғалабасиз серияси тўққизта ўйинга етди.

"Биз иккинчи бўлимда ўйинга киришиб кета олмадик. Танаффусга қадар ҳисобда олдинда боришимиз мумкин эди ва шундай бўлиши керак ҳам эди. Ҳамма нарса биз умид қилганимиздек ижобий кечаётган эди.

Биз янада кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди. Яхши ҳаракат қилаётган эдик, аммо кейин қандайдир тарзда иккинчи бўлимда ўйинимиз қовушмай қолди. Биринчи голни аламли тарзда ўтказиб юбордик, сўнг пенальти белгиланди ва ўша сонияда жуда оғир аҳволга тушиб қолдик. Ҳамма нарса остун-устун бўлиб кетди.

Етарлича ўйинларда ғалаба қозонмаганимизни яширишдан маъно йўқ. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ҳолатда эдилар.

Ўйлашимча, иккинчи бўлимни унчалик яхши бошлай олмадик. Ўйин бир оз тартибсиз кечди, маромни умуман ушлай олмадик. Иккинчи бўлимда биринчи бўлиб улар зарба беришди ва охир-оқибат бу фарқни белгилаб берди", — деди Кэррик TNT Sports эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TNT Sports