

"Ўйин жуда кескин ва рақобатбардош руҳда ўтди, вазиятлар кам бўлди. Барчасини пенальти ҳал қилди.
Қуйи блокда ҳимояланган жамоага қарши унчалик кўп вазият ярата олмадик. Ҳужумда назоратни ўрнатиш ва босимни ушлаб туришнинг имкони бўлмади.
Биз бунга қодирмиз, ушбу жиҳатни муҳокама қилиб, унинг устида ишлагандик. Бутун ҳафта давомида рақибнинг кучли томонларини назорат қилиш устида шуғулланган бўлсак-да, етарлича яхши ҳаракат қилмадик. Айрим эпизодларда ҳақиқатан ҳам ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик.
Бугун бизни оғир ўйин, муросасиз баҳс кутиб турганди. Рақиб тўпга кўпроқ эгалик қилишимизга имкон берди, шу сабабли янада аниқроқ ва сабрлироқ ҳаракат қилишимиз талаб этилади.
Пенальти эпизодига келсак, бу ҳолатни ҳали қайта кўриб чиқмадим. Ҳакамнинг иши ҳақида айтадиган гапим йўқ. Бу ўзимизнинг хатомиз. Биз бундан-да яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди", — деди Алонсо.



