Рожерс "Челси" борасида баёнот берди

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2026, 17:13
"Астон Вилла"дан Лондоннинг "Челси" клубига ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Морган Рожерс "аристократлар" сафига мослашиши ҳақида гапириб берди.

"Менга бу клубдаги ҳамма нарса ёқмоқда. Бу мен учун янги чорлов. Энг муҳими, бизда аҳил жамоа бўлиши керак. Етакчи бўлишни ва энг яхши уддалайдиган ишимни қилишни истайман. Фаолиятим ажойиб бошланди, энди шу руҳда давом этиш лозим", – деди Рожерс.

24 ёшли футболчининг трансфери "кўклар" учун 138 миллион еврога тушди. У 2033 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган шартнома имзолади.

Морган АПЛ жорий мавсумида 9 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com