Киммих оиласидаги оғир жудолик сабабли "Бавария"нинг "Арсенал"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
21 окт 2026, 14:45
Германиянинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган Англиянинг "Арсенал" жамоасига қарши ўйин қайдномасига киритилмайди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида маълум қилди. Учрашув бугун, 21 октябрь куни бўлиб ўтади.

"Оиласидаги яқин инсонининг оламдан ўтгани сабабли Йозуа Киммих бугун Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши ўйин қайдномасига киритилмади.

Оила номидан уларнинг шахсий ҳаёти ва қайғусини ҳурмат қилишни, шунингдек, ушбу мавзуни ОАВда кейинчалик суриштириш ва ёритишдан тийилишни сўраймиз. Бутун "Бавария" футбол клуби Йозуа Киммихга чуқур ҳамдардлик билдиради ва ушбу оғир дамларда уни қўллаб-қувватлайди", — дейилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbayern.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›