Тьерри Анри АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида: "Барчаси "Арсенал"нинг қўлида"

Aslanov Jasurbek
5 май 2026, 11:37
"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри лондонликларнинг АПЛ чемпионлик пойгасидаги устунлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Микель Артета шогирдлари ҳисобида 35 та ўйиндан сўнг 76 очко бор. “Манчестер Сити” эса "Эвертон" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади — уларнинг ҳисобида 34 та ўйиндан кейин 71 очко мавжуд.

"Энди барчаси яна "Арсенал"нинг қўлида. Энди “Манчестер Сити”нинг қўлида эмас. Мен “Сити” "Эвертон" билан ўйинда очко йўқотишини тасаввур қила олгандим. Мени "Арсенал"нинг "Вест Хэм"га қарши ўйини хавотирга солмоқда.

Ғалабани вақтидан олдин нишонламайман, чунки соврин ҳали қўлга киритилмади. “Сити” ўйинида қандайдир асабийликни кўрдим. Улар бир нечта хатоларга йўл қўйиб, "Эвертон"ни ўйинга қайтаришди.

"Арсенал" “Сити” икки очко йўқотганини кўриб турибди, лекин "балки..." деб ўйлаш керак эмас. Бу ерда ҳеч қандай "балки" бўлиши мумкин эмас. Ўз ўйинларингизда ғалаба қозонинг. “Манчестер Сити”га қараманг. Барчаси ўз қўлингизда", – деди Тьерри Анри.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports