"Нефтчи" ва "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзолайди

13 авг 2026, 22:05
Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс трансферини амалга оширмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабризио Романо хабар берди.

28 ёшли футболчи "Ал-Қодисия" билан шартнома имзолайди. Трансфер суммаси 61 миллион еврони ташкил этади.

Рейндерс ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида тўп сурган ва АПЛнинг 28 ўйинида 5 гол ҳамда 2 ассист қайд этган.

Қизиғи, Рейндерснинг янги жамоаси Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида Ўзбекистоннинг икки клуби — "Нефтчи" ва "Пахтакор"га қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano