Суперлига. "Машъал" Лушчан қўл остида мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2026, 22:03
Суперлига 12-туридан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912” учрашуви якунига етди.

Суперлига

12-тур

“Машъал” – “Қўқон-1912” 1:0

Ғузор. “Марказий” стадиони. 20:00

Гол: Эргаш Исмоилов (Ҳумоюн Муртозаев) 62’

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзоқов

Захира ҳаками: Алишер Рахимкулов

VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Авазбек Абдуллаев

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

“Машъал”: 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафарбек Акрамов, 4.Страхинья Бошняк, 8.Сардор Абдураимов (99.Бобир Асқаров, 74), 9.Иброҳим Ғанихонов (17.Анвар Муродов, 78), 10.Ҳумоюн Муртозаев (7.Влатко Стояновски, 88), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 18.Илҳомжон Абдиғаниев (22.Нуржаҳон Музаффаров, 88), 19.Тохир Тўхтасинов, 28.Эргаш Исмоилов (40.Руҳиддин Холматов, 88), 37.Шерзод Файзиев.

Захира: 73.Владислав Русанов, 34.Шаҳбоз Жўраев, 45.Суҳробжон Пармонқулов, 94.Фарруҳ Иброҳимов.

“Қўқон-1912”: 13.Раҳимжон Давронов, 5.Жасурбек Ëқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов (69.Егор Кондратюк, 75), 8.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев, 19.Шаҳзод Акрамов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 68), 22.Тома Табатадзе, 44.Андро Гиоргадзе, 99.Муҳаммаданас Ҳасанов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 68).

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 4.Аслиддин Тоштемиров, 14.Иброҳим Йўлдошев, 15.Зафар Ҳакимов, 18.Муҳриддин Пазилдинов, 70.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Алиқулов (45+3), Страхинья Бошняк (85).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. “Қўқон-1912”да ўзгариш: Гадоев ўрнига Маҳмудҳожиев туширилди.

88. “Машъал”да 3 та ўзгариш: Абдиғаниев ўрнига Музаффаров, Муртозаев ўрнига Стояновски, Исмоилов ўрнига Холматов баҳсни давом эттиради.

86. Ууууух! Кондратюк яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Даҳшат!

85. Страхинья Бошняк Кондратюкка нисбатан ишлатилган яққол фоль учун огоҳлантирилди.

81. Зарбааа! Ҳусановнинг зарбасини Тўхтабоев бартараф этди.

79. Ууух! Алиқуловнинг бош билан берган хавфли зарбасига аниқлик етишмади.

78. “Машъал”да алмаштириш: Ғанихонов ўрнига Муродов туширилди.

77. Иброҳим Ғанихоновга майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

75. “Қўқон-1912”да ўзгариш: Сидиқов ўрнига Кондратюк баҳсга қўшилди.

74. “Машъал”да алмаштириш: Абдураимов ўрнига Асқаров майдонга тушди.

72. Салимовнинг пасидан сўнг мезбонлар ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.

68. “Қўқон-1912”да 2 та ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Ҳусанов, Гулямов ўрнига Соҳибжонов туширилди.

67. Шота Гвазава Акрамов томон ҳаволатиб пас узатди, бироқ тўп майдондан чиқиб кетди.

65. VAR гол урилган ҳолатни ўрганиб чиқди. Ҳаммаси жойида.

62. ГОЛ! Муртозаевнинг пасидан сўнг Эргаш Исмоилов ерлатиб зарба йўллади ва ҳисобни очди — 1:0!

61. Зарбааа! Табатадзе Гадоевнинг пасидан сўнг ерлатиб зарба берди, жуда хавфли, аммо ноаниқ.

58. Шоҳруҳ Гадоевнинг қанотдан ҳаволатиб амалга оширган узатмаси анча кучли чиқиб қолди.

53. Салимов ҳужумда Исмоиловга нисбатан қоидани бузди.

50. Алишер Салимовнинг узун пасидан Тўхтабоев тўпга эга чиқди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади — 0:0. Танаффус!

45+4. Достонбек Тўхтабоев тўпни шерикларига отиб бериш чоғида рақиб футболчилари томонидан қаршиликка учради.

45+3. Муҳаммадали Алиқулов Шаҳзод Акрамовга нисбатан фоль ишлатди ва огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшилди.

44. Табатадзе жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан курашиб йиқилди. Вазият VAR томонидан ўрганилди ва қоида бузиш йўқлиги қайд этилди.

42. Тўп назорати 33 га 67%: “Қўқон-1912” фойдасига.

40. Зарба! Шаҳзод Акрамовнинг қанотдан тепган зарбасидан кейин тўп ноаниқ кўриниш олди.

39. Абдураимов қоидани бузиш эвазига Гулямовдан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

36. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда, аммо ҳозирча бу самара келтирганича йўқ.

34. Зафарбек Акрамовнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

32. Салқинланиш вақти эълон қилинди. Трибунада Рўзиқул Бердиев кўриниш берди.

31. Табатадзе тўпни қабул қилиб олганида офсайд қайд этилди, ҳужумчининг ўзи бу фикрга қўшилмаяпти.

28. Зарбаа! Аркамовнинг пасидан сўнг Табатадзе зарба берди, Тўхтабоев қайтарди!

26. Зарбааа! Табатадзенинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

22. Салимовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Достонбек Тўхтабоев илиб олди.

18. Энди биринчи бўлимга анча-мунча вақт қўшиб берилса керак.

16. Электр тикланди, баҳс давом этади.

9. Ғузорда чироқ ўчиб қолгани туфайли ўйин тўхтаб қолди…

6. Давроновнинг эркин зарбасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

3. Қўқонликлар тўпга эгалик қилган ҳолда ўйин назоратини қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда.

1. Учрашув бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia