Расман: Бобиржон Асқаров — "Машъал" футболчиси!

12 июл 2026, 18:26
Муборакнинг "Машъал" футбол клуби Суперлига иккинчи давраси олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

Жамоа ўзбекистонлик ҳимоячи Бобиржон Асқаров билан шартномаси имзолади.

27 ёшли футболчи 1999 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У асосан марказий ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади, зарурат туғилганда таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Шунингдек, у Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам тўп сурган.

Футболчилик фаолияти давомида Асқаров "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилган. У "Пахтакор" сафида Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, "Локомотив" билан Про-лига чемпионлигини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Машъал" матбуот хизмати