Ҳақиқий жангчи: "Нефтчи" футболчиси "Бухоро" билан ўйинни синган қовурға билан давом эттирган

Sherzod Nurmatov
17 июл 2026, 18:45
Бу ҳақда клуб матбуот котиби хабар берди.

“Нефтчи” ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов сўнгги учрашувда ҳақиқий матонат кўрсатди. Футболчи оғир жароҳат олганига қарамай, жамоаси учун майдонда охиригача курашган.

“Аброр Исмоиловнинг қовурғаси синган экан. Футболчи 10 дақиқа давомида синган қовурға билан ўйинни давом эттирган.

2.jpg

Кечаги учрашувнинг 90-дақиқасида жамоамиз ҳимоячиси Аброр Исмоилов рақиб футболчилари билан тўқнашув оқибатида оғир жароҳат олди. Шунга қарамай, у қовурғаси синган ҳолда яна 8–9 дақиқа давомида жамоага ёрдам беришда давом этди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган МРТ ва МСКТ текширувлари натижасида футболчида чап томондаги 10-қовурға синиши ҳамда чап томонлама пневмоторакс аниқланиб, у зудлик билан шифохонага ётқизилди. Торакал жарроҳлар томонидан плевра бўшлиғи дренаж қилиниб, ўпкадаги ҳаво чиқарилди. Ҳозирда футболчи шифокорлар назоратида бўлиб, уни 1 ойлик реабилитация жараёни кутмоқда”, – дейилади маълумотда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Саидафзал Абдуллаев