

“ Клубнинг амалдаги бош мураббийи Сакаев Илдар Усманович клуб техник директори лавозимига ўтказилганлиги муносабати билан жамоа бош мураббийлигига тажрибали мутахассис Сергей Иванович Лушчан тайинланди.
53 ёшли мураббий Тошкент шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", Россиянинг "Крйля Советов" ҳамда "Ростов" клублари сафида тўп сурган.
Мураббий сифатида эса "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Динамо" (Самарқанд), Беларуснинг "Шахтёр" (Солигорск) ва "Шахтёр" (Petrikov), шунингдек, Наманганнинг "Navbahor" клубларида фаолият юритган. Унинг сўнгги иш жойи "Навбаҳор" бўлиб, 2024–2025-йиллар давомида жамоани бошқарган.
"Машъал" футбол клуби Сергей Иванович Лушчанни бош мураббий лавозимига тайинлангани билан табриклайди ҳамда жамоамиз билан юксак натижалар ва улкан зафарларга эришишини тилайди.
Шу билан бирга, клуб ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун Сакаев Илдар Усмановичга миннатдорлик билдирамиз ва техник директор сифатидаги янги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, - дейилади муборакликлар матбуот хизмати тақдим этган хабарда.



