Рэшфорд "Барселона"дан хафа

Sherzod Nurmatov
17 июл 2026, 18:20
Ўтган мавсумни ижара асосида “Барселона”да ўтказган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд каталонияликлар “Боруссия”дан вингер Карим Адейеми билан шартнома имзолаганини билгач, бу клубга бутунлай ўта олмаслигини тушуниб етди.

Манбанинг маълум қилишича, Рэшфорд “кўканорранглилар”дан бироз хафа, чунки у “Барселона” уни сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қилади деб ўйлаганди. Вингер клубда қолиш учун ҳатто маоши камайишига ҳам рози эди.

Эндиликда ҳужумчи мавсумолди тайёргарликни “Манчестер Юнайтед” билан ўтказади, боиси жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик унга ишонч билдирмоқда.

Қайд этилишича, агар Рэшфорд Европа топ-клубидан таклиф олса, “қизил иблислар” сафини тарк этишга тайёр. Футболчи Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантини умуман кўриб чиқмаяпти.

Ҳужумчи якунланган мавсум “Барселона” таркибида 49 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли пас узатди.

У ЖЧ-2026 мусобақасида Англия терма жамоаси либосида 5 ўйинда қатнашиб, майдонда умумий ҳисобда 175 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com