"Андижон"дан трансфер тақиқи олиб ташланди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2026, 17:05
Сўнгги кунларда "Андижон" жамоаси атрофида айланган ва мухлислар ўртасида ҳақли хавотирларга сабаб бўлган трансфер тақиқи масаласига якуний нуқта қўйилди.

"Маълумки, охирги пайтларда "Андижон" жамоамизга трансфер қилиш борасида тақиқ қўйилгани мухлисларни хавотирга тушишларига сабаб бўлганди.

2.jpg

Боиси, собиқ легионер Алтин Крезиу билан боғлиқ вазият фонида айнан шундай ҳолат юзага келганди.

Лекин клуб раҳбариятининг сай-ҳаракатлари эвазига мазкур қарздорлик тўлиқ бартараф этилди ва ФИФА томонидан қўйилган тақиқ олиб ташланганлигини маълум қиламиз", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф