

"Бухоро" - "Бунёдкор" 1:0 (ТУГАДИ)
21 июль, 20:00
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Қанот ҳакамлари: Дилшод Жуманиёзов, Қувондиқ Душанов
Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов
Назоратчи: Зокир Қодиров
VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Эдита Миробидова (AVAR)
Комиссар: Ойбек Давлетмуратов
Гол: Асадбек Жўрабоев 45+1, 1:0
“Бухоро”: 12. Умиджон Ҳамроев, 5. Сардор Қулматов (25. Шерзод Эсанов, 66), 6. Равшан Хайруллаев, 11. Темур Мамасидиқов, 17. Жавоҳир Рўзиев, 22. Асадбек Жўрабеков, 27. Муҳаммад Йўлдашев, 30. Боян Младович, 42. Кирилл Тодоров, 78. Владимир Родич, 97. Шоҳбоз Жўрабеков.
Захира: 13. Азизхон Исоқов, 8. Анваржон Жўраев, 9. Ника Качарава, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 14. Исломбек Баратов, 19. Аббос Умаров, 77. Асилбек Қаюмов, 88. Доминик Бегич.
“Бунёдкор”: 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Нажмиддин Нормуродов, 6. Бобурбек Йўлдошев ( 66. Азизбек Тўлқинбеков, 68), 8. Дмитрий Плетнёв (11. Сардор Абдунабиев, 80), 9. Матия Кривокапич, 10. Амир Тўрақулов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов (27. Ислом Анваров,80) 21. Носиржон Абдусаломов, 45. Шамсиддин Турсунмаҳамадов (17. Музаффар Олимжонов, 60), 77. Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 16. Федерико Ботти, 19. Миркомилбек Мурғодов, 20. Абдулфайз Бобомуродов, 28. Самандаржон Мавлонқулов,88. Миркомил Аннаматов.
Огоҳлантириш: Жавоҳир Рўзиев (“Бухоро”) 40, Равшан Хайруллаев (“Бухоро”) 54
Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
85. ЎЗГАРИШ. “Бухоро”, Владимир Родич ўрнига Асилбек Қаюмов тушди.
80. ЎЗГАРИШ. “Бунёдкор”, Наримон Аҳмаджонов ўрнига Ислом Анваров, Дмитрий Плетнёв ўрнига Сардор Абдунабиев тушди.
78. ЎЗГАРИШ. “Бухоро”, Асадбек Жўрабоев ўрнига Ника Качарава тушди.
67. ЎЗГАРИШ. “Бунёдкор”, Бобур Йўлдошев ўрнига Азизбек Тўлқинбеков тушди.

66. ЎЗГАРИШ. “Бухоро”, Сардор Қулматов ўрнига Шерзод Эсанов тушди.
60. ЎЗГАРИШ. “Бунёдкор”, Шамсиддин Турсунмуҳаммадов ўрнига Музаффар Олимжонов тушди.
58. ЗАРБА. Яна Асадбек Жўрабоев яна боши билан зарба йўллади. Абдумавлон Абдужалилов тўпни қайтарди. Боз устига ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлган экан.
54. ОГОҲЛАНТИРИШ. Равшан Хайруллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!
45+1. ГОЛ. “Бухоро” танаффусга ғалаба билан чиқиб кетадиган бўлди. Родич “Бунёдкор” жарима майдони ичида эркин ҳаракат қилиб тўпни Жўрабоевга узатди. Тўп унга тегиб дарвоза тўридан жой эгаллади.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. Бобур Йўлдошевнинг узатмасифат зарбасини Умиджон Ҳамроев қайтариб юборди. Охирги 3 дақиқада “қалдирғочлар” устунлик қайд этди.
40. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жавоҳир Рўзиев, “Бухоро”!
39. ЗАРБА. Жавохир Рўзиев рақиб жарима майдони ичида “Бунёдкор” ҳимоячиларини ортда қолдириб зарба йўллади. Хавфли лекин ноаниқ.
36. Амир Тўрақулов кучли зарба билан тўпни тепди. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.
31. УУУХ. “Бухоро” ўйиндаги илк кескин вазиятни яратди. Асадбек Жўрабоевнинг боши билан йўллаган зарбаси устунга тегди.

28. “Бухоро” ярим ҳимоячиси Хайруллаевнинг зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.
25. “Бунёдкор” чиройли тарзда рақиб ҳимоясини ёриб ўтмоқчи бўлди. Узатмалар якуни гол билан тугамади.
20. “Бунёдкор” олдинга ўтишга уриниб кўрди. Зарба ноаниқ.
13. Ўйинда темп юқори эмас!
7. Яна “Бухоро”дан ҳужум уюштирди. Хайруллаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
3. ЗАРБА. Жўрабеков аутдан ўзи тўпни ташлади, ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллади. Яна “Бунёдкор” ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
Ўйинга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келди.



