Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган ва голи инобатга олинмаган "Бухоро" ўз майдонида "Насаф"га ютқазди

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2026, 17:55
"Бухоро" ҳамда "Насаф" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 27-тур баҳси якунланди.

Ўзбекистон Суперлигаси. 27-тур

"Бухоро" — "Насаф" 0:1

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарруҳ Бекмуродов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Муҳаммадали Бахтиёров

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Адҳамжон Рихсибоев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: 0:1 – 90, Ойбек Рустамов

"Бухоро": 12. Умиджон Ҳамроев, 7. Хуршидбек Мухторов, 42. Кирил Тодоров, 5. Сардор Қулматов, 11. Темур Мамасиддиқов, 25. Шерзод Эсанов, 18. Озодбек Ражабов, 27. Муҳаммад Йўлдошев (97. Шаҳбоз Жўрабеков, 84), 78. Владимир Родич (77. Асилбек Қаюмов, 84), 22. Асадбек Жўрабоев (10. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 65), 9. Ника Качавара (21. Қувондиқ Рўзиев, 73)

Захира: 4. Нодирбек Аҳмаджонов, 2. Велко Филипович, 30. Боян Младович, 1. Ширинбой Абдуллаев, 88. Доминик Бегич.

"Насаф": 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 22. Диёр Абдуназаров ( 20. Юсуф Отубанжо, 66), 92. Умарбек Эшмуродов, 15. Ойбек Рустамов, 70. Аббос Ғуломов, 14. Шароф Муҳиддинов, 23. Дилшод Муртазоев, 7. Аденис Шала, 10. Бобур Абдухолиқов (32. Қувонч Хушвақтов, 90+2)

Захира: 21. Самандар Муродбоев, 4. Акромжон Комилов, 77. Паата Гудушаури, 8. Зафармурод Абдураҳматов, 27. Яшнар Бердираҳмонов, 76. Зафар Саъдуллаев.

Огоҳлантириш: Сардор Қулматов (20), Дилшод Муртазоев (26), Аббос Ғуломов (75)

Четлатиш: Сардор Қулматов (85, иккинчи огоҳлантириш)

⏱️ 90' – Иккинчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам томонидан учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

⚽ 90' – ГОЛ! "Насаф" ҳисобни очди! "Бухоро" жарима майдони ичида юзага келган пала-партишликдан Ойбек Рустамов унумли фойдаланиб, тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Ҳисоб – 0:1.

🟥 85' – "Бухоро" ҳимоячиси Сардор Қулматов Юсуф Отубанжога нисбатан қўпол ўйнагани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Мезбонлар қолган дақиқаларни бир киши кам бўлиб ўтказишади.

🔄 84' – "Бухоро" таркибида ўзгариш: Владимир Родич ўрнига Асилбек Қаюмов, Муҳаммад Йўлдошев ўрнига эса Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушди.

⚠️ 76' – Хавфли вазият! "Бухоро" ҳужумчиси Шаҳзодбек Убайдуллаев жарима майдони ичида қайчи услубида зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

🟨 75' – "Насаф" футболчиси Аббос Ғуломов тўпга қўл билан ўйнагани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

⚠️ 75' – Хавфли вазият! "Насаф" томонидан амалга оширилган бурчак тўпи узатмасидан сўнг жарима майдони ичида меҳмонлар футболчиси бош билан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

🔄 73' – "Бухоро" таркибида ўзгариш: Ника Качавара ўрнига майдонга Қувондиқ Рўзиев тушди.

🔄 66' – "Насаф" таркибида ўзгариш: Диёр Абдуназаров ўрнига майдонга Юсуф Отубанжо тушди.

🔄 65' – "Бухоро" таркибида ўзгариш: Асадбек Жўрабоев ўрнига майдонга Шаҳзодбек Убайдуллаев тушди.

64' – "Бухоро" вакили Темур Мамасиддиқов олис масофадан дарвоза сари зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

61' – "Насаф" вакили Дилшод Муртазоевнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини "Бухоро" посбони Умиджон Ҳамроев қайтаришга эришди.

57' – "Насаф" футболчиси Ойбек Рустамов олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади. "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

⚠️ 54' – Хавфли вазият! "Насаф" вакили Ойбек Рустамов олис масофадан дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

⚠️ 52' – Хавфли вазият! "Насаф" ҳужумчиси Аденис Шала жарима майдони ёнгинасидан дарвоза томон зарба йўллади. "Бухоро" посбони Умиджон Ҳамроев яна бир бор ишончли ҳаракат қилиб, сейв кўрсатди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

⏱️ 46' – Иккинчи бўлим бошланди. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янграб, жамоалар баҳсни давом эттиришмоқда.

⏸️ 45+3' – Биринчи бўлим якунланди. Ҳакамнинг ҳуштаги янграб, жамоалар танаффусга йўл олишди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0.

⏱️ 45' – Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам томонидан бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

⚠️ 40' – Хавфли вазият! "Бухоро" футболчилари ўнг қанотдан жарима майдонига тўпни узатиб берди. Ҳужумни Асадбек Жўрабоев боши билан зарба йўллаб якунлади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

36' – "Бухоро" қулай нуқтада жарима тўпи ишлаб олди. Стандарт вазиятни ким амалга оширишини аниқлаш мақсадида Темур Мамасиддиқов ва Владимир Родич ўзаро "қоғоз-қайчи-тош" ўйнашди. Баҳсда ғолиб чиққан Мамасиддиқов жарима майдони чизиғидан тўғридан-тўғри зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

❌ 31' – Гол бекор қилинди! Бош ҳакам VAR ҳакамлари билан боғланиб, вазиятни кўриб чиққач, ҳужумда офсайд ҳолати бўлганини қайд этди. "Бухоро" жамоасининг голи ҳисобга олинмади.

⚽ 29' – ГОЛ! "Бухоро" ҳисобни очди! Темур Мамасиддиқовнинг узатмасидан сўнг Озодбек Ражабов олис масофадан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олиб, чиройли тўп киритди.

🟨 26' – "Насаф" вакили Дилшод Муртазоев қоидани бузгани учун учрашув бош ҳаками томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

🟨 20' – "Бухоро" ҳимоячиси Сардор Қулматов Шароф Муҳиддиновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

⚠️ 11' – Яна бир хавфли вазият! "Насаф" томонидан ижро этилган бурчак тўпидан сўнг рақиб ҳимоячилари қайтарган тўпга Ойбек Рустамов зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

⚠️ 10' – Ўйинда илк жиддий хавфли вазият! "Насаф" вакили Шароф Муҳиддинов чап оёқда дарвозанинг пастки бурчагига зарба йўллади. "Бухоро" посбони Умиджон Ҳамроев маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтаришга эришди ва хавфни бартараф этди.

5' – "Бухоро" вакили Темур Мамасиддиқов чап қанотдан рақиб жарима майдонига тўпни узатди, бироқ "Насаф" ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов фаоллик кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

⏱️ 1' – Бош ҳакам Темур Тўхтасиновнинг ҳуштаги янгради. Ўзбекистон Суперлигаси 27-тури доирасидаги "Бухоро" – "Насаф" учрашуви бошланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›