

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Авваламбор бугунги ғалаба учун йигитларга миннатдорлик билдираман. Биз узоқ вақт сафарда бўлдик, узоқ масофани босиб ўтдик. ОЧЛ 2 ўйини пайти 8 соатлаб аэропортда ўтирдик. Натижада чарчоқ юзага келди. Шунга қарамай йигитларимиз "жанг" қилишди ва жуда қимматли уч очкони қўлга киритдик. Биз характер кўрсата олдик ва бундан жуда хурсандман. Баҳс асосан узун тўплар ва курашлар асосида кечди. Менимча, бундан бошқача бўлмасди ҳам. Стандарт вазиятлар ҳам кўп бўлди. Жамоамиў вакилларини бугунги ғалаба билан табриклайман.
- Бугун Зафармурод Абдираҳматовга имон берилмади. Бу нима биан боғлиқ?
- Зафармурод билан Сардор Баҳромовда жароҳат борлиги учун таваккал қилишни истамадик. Бундан ташқари Мурод Раҳматовда дисквалификация борлиги сабаб ўзига яраша йўқотишлар билан келдик. Шунга қарамай йигитлар ўзларини кўрсата олишди. Бунинг учун яна бир бор раҳмат.
- Сиз билан Миржалол Қосимовни жаҳон футболидаги Карло Анчелотти ва Пеп Гвардиолага ўхшатаман. Гвардиола билан Анчелоттида футболдан дам олиш ҳолатлари кузатиляпти. Сизда ҳам қачондир шундай ҳолат юзага келиши мумкинми? Масалан, Рўзиқул Бердиев футболдан дам олишга қарор қилди, энди кўп вақтини оиласига ажратади деган хабарлар чиқиб қолса.
- Албатта, биз ҳам инсонмиз, чарчаймиз ва дам олгимиз келади. Бу ҳақда ўтган сафар ҳам айтгандим. Албатта, танаффус ёмон бўлмасди. Лекин жамоага қанчалик керак бўлсам, шунча ёрдам беришга тайёрман. Яна бир нарсани айтишим керак, бугун шундай майдонда ўп тепишгани учун ҳар икки жамоа футболчиларидан узр сўрайман. Шундай майдонга чиқиб футбол ўйнашга биз мажбур қиляпмиз. Бунақа ёмон майдонни мен яқин орада кўрмагандим. Бу жуда оғир ҳолатдаги майдон экан.



