

Бироқ аргентиналик мутахассиснинг жамоа билан ўтказган биринчи машғулотиёқ интернетга сизиб чиқди.
Журналистлар дрон ёрдамида Каррингтондаги машғулот жараёнини тасвирга олиб, видеони YouTube’га жойлаштиришди. Видео муаллифининг таъкидлашича, шаҳар қонунларига кўра, Каррингтон ҳудуди устида дрон учиришга рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб раҳбариятидан машғулотларни бегона кўзлардан яшириш учун ўқув-машғулот базаси атрофида 200 минг фунт стерлингга улкан девор қуришни сўраган эди.


