

— Ўйин оғир кечишини билардик. Сабаби, иккала жамоа ҳам деярли бир хил ўринда эди. Шунинг учун тенг курашлар бўлишини билардик. «Сурхон» жамоасининг тўпни яхши назорат қилишини билган ҳолда тайёргарлик кўрдик. Барибир хоҳлайсизми-йўқми, бундай пайтда ўйин тақдирини биргина гол ҳам ҳал қилади. Бугун эҳтиёткорлик билан ҳаракатландик. Иккала жамоада ҳам яхши вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олмадик, якунда дуранг қайд этилди. Футболчиларимиз борини бериб меҳнат қилишди, уларга катта раҳмат. Андижондан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ҳам миннатдорлик билдираман.
— Ўйин охирларида Ислом Тўхтахўжаев майдондан четлатилди. Шуни ҳисобга олганда, натижадан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?
— Эҳтиёткорлик билан ҳаракатландик, шунга қарамай, кўплаб вазиятлар ярата олдик. Фақат якунловчи нуқтани қўйишда оқсаяпмиз. Мағлубиятдан кўра дуранг ҳам ёмон эмас. Лекин ғалаба учун келгандик. Шу боис қониқиш ҳосил қилдим, деб айта олмайман. Иккала жамоани ҳам мағлубият қониқтирмасди, шу боис фақат ғалаба учун тушгандик.
— Навбатдаги учрашув Ўзбекистон Кубоги ярим финали ҳисобланади. «Локомотив»га қарши ўйинга тайёргарлик режаси қандай олиб борилади?
— Худо хоҳласа, бир кун дам берамиз. Кейин тўпланиб, машғулотларга киришамиз. «Локомотив» билан яқинда ҳам ўйнадик ва ўйинларни таҳлил қилиб, ярим финалга астойдил тайёргарлик кўрамиз.


