Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
16 июл 2026, 20:00
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Насаф" учрашуви бошланди.

Суперлига, 12-тур

"Бунёдкор" – "Насаф" 1:1

16 июль 2026 йил. Тошкент, "Олимпия" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Максим Нечохин, Диас Галиев

ВАР: Жасур Мухторов

АВАР: Ислом Азимов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Бекзод Арипов.

Голлар: 1:0 – 5, Билолхон Тошмирзаев (Дмитрий Плетнёв), 1:1 – 14, Бобир Абдихолиқов (Юсуф Отубанжо)

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 8.Дмитрий Плетнёв, 9.Матия Кривокапич, 17.Музаффар Олимжонов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 21.Носиржон Абдусаломов, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 16.Федерико Ботти, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Амир Тўрақулов, 11.Сардор Абдунабиев, 20.Абдулфайз Бобомуродов, 27.Ислом Анваров, 28.Самандаржон Мавлонқулов, 81.Абдусамир Илҳомов, 88.Миркамол Аннаматов.

"Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 4.Акром Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Аденис Шала, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Муродбек Раҳматов, 20.Юсуф Отубанжо, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 21.Самандар Муратбаев, 2.Алибек Давронов, 3.Машҳурбек Абдисолиев, 6.Сардор Баҳромов, 22.Диёрбек Абдуназаров, 23.Дилшод Муртазаев, 27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 32.Қувончбек Хушвақтов, 76.Зафар Саъдуллаев.

41' – "Бунёдкор" вакилларидан ҳужум. Билолхон Тошмирзаев ўнг қанотдан марказ томон фаол ҳаракатланиб, рақибларини ортда қолдирди ва чап оёқда дарвозага зарба йўллади. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

36'Хавфли вазият! Ҳар икки дарвоза олдида кетма-кет шиддатли лаҳзалар юзага келди.

Аввалига "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумидан сўнг жарима майдонига оширилган тўпни Юсуф Отубанжо дарвозага йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди. Баҳс шу заҳоти мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумига уланиб кетди: "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Носиржон Абдусаломов қулай вазиятдан рақиб дарвозасини нишонга олди, бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади!

33' – "Насаф" жамоасидан навбатдаги хавфли ҳужум. Шароф Муҳитдинов рақиб жарима майдони ичида қулай имкониятга эга бўлганди, бироқ у зарба беришга улгурмади – "Бунёдкор" ҳимоячиси тезкор ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

29' – Бобир Абдихолиқов рақиб дарвозасини узоқ масофадан ўққа тутиб кўрди, бироқ унинг йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

27'Хавфли вазият! "Насаф" гол уришга жуда яқин келди. Жарима майдони ичига ёриб кирган Бобир Абдихолиқов қулай имкониятдан дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди! "Бунёдкор" бахтига тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади.

24' – Учрашув бош ҳаками футболчиларга сув ичиб, нафас ростлаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилди. Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани сабабли жамоалар мураббийлар кўрсатмаларини тинглаб олишмоқда.

23' – "Насаф" ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев рақиб дарвозаси томон олисдан жуда кучли зарба йўллади. "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ишончли ҳаракат қилиб, хавфли зарбани қайтаришга эришди!

21' – "Бунёдкор" вакилларида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Мезбонлар ҳужумчиси рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин эди, бироқ "Насаф" ҳимоячиси Умар Эшмуродов жуда ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

14'ГООООЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирмоқда! 1:1!

Меҳмонларнинг ташкил этган чиройли комбинацион ҳужуми самара берди. Жарима майдонига оширилган тўпни Бобир Абдихолиқов дарвозага аниқ йўллаб, муваффақиятли якунлади ва мувозанатни тиклади!

12' – "Насаф" футболчиларидан хавфли ҳужум. Аденис Шала рақиб дарвозаси томон олисдан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

10' – Майдон марказида қоида бузилди. "Бунёдкор" ҳимоячиси Азизбек Тўлқинбеков рақиби Ойбек Рустамовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, меҳмонлар фойдасига жарима тўпи белгилади.

5'ГООООЛ! Мезбонлар учрашувда ҳисобни очишмоқда! 1:0!

"Бунёдкор" футболчилари ташкил этган тезкор қарши ҳужум гол билан якунланди. Билолхон Тошмирзаев тўп билан тезкорликда олдинга интилди ва рақиб жарима майдони яқинидан йўллаган айланма зарбаси билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди! Абдувоҳид Неъматов сакраб ҳам тўпга ета олмади, супергол!

1' – Ҳакам Ғайрат Жўраевнинг ҳуштаги чалинди ва Тошкентдаги "Олимпия" стадионида учрашувга старт берилди!

Жамоалар "Олимпия" стадиони майдонига чиқиб келишмоқда. Бугунги баҳсда мезбонлар – "Бунёдкор" футболчилари тўқ бинафшаранг, меҳмонлар – Қаршининг "Насаф" жамоаси эса тўлиқ қизил либосда ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia