

Суперлига, 12-тур
"Сўғдиёна" - "Хоразм" 2:0
16 июль 2026 йил. Зомин, "Зомин" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Руслан Серазитдинов, Данилл Яценко, Никита Мустафин
ВАР: Найим Қосимов
АВАР: Элнур Дониёров
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Голлар: Аббос Отахонов 19 автогол, - 1:0. Люпчо Дориев 50, - 2:0 (Петар Мичин).
"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов, 8.Жамшид Болтабоев (23.Сардорбек Ҳошимов, 46) (11.Отабек Жўрақўзиев, 79), 9.Зенан Займович (7.Петар Мичин, 46), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (77.Ойбек Нурматов, 85), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 17.Оллаберган Каримов, 32.Нодиржон Сойибов, 33.Шоҳжаҳон Султонмуродов (4.Беҳруз Жуматов, 70).
Захира: 74.Байрам Нажафалиев, 6.Беҳрузбек Асқаров, 18.Игорь Голбан, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, .
"Хоразм": 33.Никола Стошич, 5.Аббос Отахонов, 8.Нодир Абдухалиқов (17.Даниил Нугуманов, 35), 10.Янис Лери (15.Диёрбек Ортиқбоев, 63), 13.Элзио Лоҳан, 22.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 34.Суҳроб Иззатов, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов (79.Азизжон Аҳроров, 63), 90.Улуғбек Ҳошимов (97.Бубабакр Траоре, 78), 94.Рустамжон Абдуҳамидов (7.Темурбек Исмоилов, 78).
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 11.Данила Ежов, 88.Аброр Хосинов, 96.Рафаэль Сабино,
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+4. Ўйин тугади. “Сўғдиёна“ - “Хоразм“ 2:0
90+3. ЗАРБА! Траоренинг зарбасидан кейин Митрович сейв қилди
90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди
85. ЗАРБА! Исмоиловнинг жаримадан тепган тўпини Митрович қайтарди!
85. Ўзгариш. “Сўғдиёна“. Қаҳрамонов ўрнига Нурматов тушди
83. УХХ! Жуматов ҳозир қўпол ўйнади ва рақиб жрим тўпига эга
79. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Ҳошимов ўрнига Жўрқўзиев тушди
78. Ўзгаришлар. "Хоразм". Ҳошимов ва Абдуҳамидов ўрнига Траоре ва Исмоилов тушди
70. Ўзгариш. “Сўғдиёна“. Султонмуродов ўрнига Жуматов тушди
67. “Хоразм“нинг ҳужуми охирига етмади, Аҳроров зарба бера олмади
63. Ўзгаришлар. "Хоразм". Лери ва Пирмуҳаммадов ўрнига Ортиқбоев ва Аҳроров тушди
50. ГОЛ! ЛЮПЧО ДОРИЕВ! 2:0. Петар Мичиннинг узатмасидан кейин Дориев гол урди, дастлаб ҳакамлар тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган деб ҳисоблашди. Бироқ VAR ёрдамида гол урилгани аниқланди.
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгариш. “Сўғдиёна“. Займович ва Болтабоев ўрнига Мичин ва Ҳошимов тушди
45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:0
45+1. УХХХХ! Қандай вазият! Дориев қарши ҳужумга ўтиб жарима майдонини тарк этган Стошични ҳам алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, ҳимояга етиб келган Лоҳан жамоасини муқаррар голдан қутқарди!
45. ЗАРБАААА! Тиниб тинчимас Лерининг кучли зарбасидан кейин Митрович тўпни қайтарди!
36. ЗАРБА! Янис Лери ўткир бурчакдан зарба берди, Милан Митровичдан сейв!
35. Ўзгариш. "Хоразм". Абдухалиқов ўрнига Нугуманов тушди
25. Хавфли вазият! Элзио Лоҳан жарима майдонига кириб борди, аммо ҳимоячи унга имкон бермади
19. ГОЛ! ОЛЛАБЕРГАН КАРИМОВ! Жарима майдони яқинидан чап оёқда гол урди, рекошет ҳам ёрдам берди - 1:0. ПФЛ бу голни Отахоновга автогол сифатида ёзди.
13. Хавфли вазият! Янис Лерининг чаққон ҳаракатлари ва зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни трак этди. Бурчак тўпи “Хоразм“да
8. Ҳозирча иккала жамоа ҳам рақибни ўрганмоқда, ўйин темпи у қадар юқори эмас
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
— Ўйин соат 20:00да бошланади.



