Суперлига. Аргентинадан илҳомланган "Нефтчи" "Бухоро"ни таслим қилди

Sherzod Nurmatov
16 июл 2026, 22:04
Суперлига 12-туридан ўрин олган тўқнашувларга бой баҳс поёнига етди.

Суперлига

12-тур

"Нефтчи" – "Бухоро" 2:1

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 20:00

Голлар: Стипе Перица (Фарруҳ Сайфиев) 82’, Жамшид Искандеров (Йован Жокич) 86’ – Хуршид Мухторов пенальти 8’

Бош ҳакам: Аҳрор Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакам: Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Хусан Ҳудойбердиев

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

“Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 2.Иззатилло Пўлатов (34.Фарруҳ Сайфиев, 46), 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 8.Владимир Йовович (9.Хуршид Ғиёсов, 67), 21.Муҳсин Убайдуллаев (10.Жамшид Искандеров, 46), 22.Алишер Одилов (77.Ратиньо, 46), 23.Йован Жокич, 32.Зоран Марушич (18.Стипе Перица, 74).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 11.Асилбек Жумаев, 27.Нурбек Сарсенбаев, 30.Рустамбек Фомин.

“Бухоро”: 12.Умиджон Ҳамроев, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 11.Тимур Мамасидиқов (25.Шерзод Эсанов, 78), 17.Жавоҳир Рўзиев (77.Асилбек Қайюмов, 90), 22.Асадбек Жўрабоев (10.Шаҳзод Убайдуллаев, 66), 27.Муҳаммад Йўлдошев, 30.Боян Младович, 42.Кирилл Тодоров, 78.Владимир Родич (14.Ислом Баратов, 66), 97.Шaҳбоз Жўрабеков (4.Нодир Аҳмаджонов, 90).

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 5.Сардор Қулматов, 8.Анваржон Жўраев, 9.Ника Качарава.

Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев (6), Йован Жокич (49), Фарруҳ Сайфиев (84), Хуршид Мухторов (90+2), Жамшид Искандеров (90+2).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. Зарбаа! Қайюмовнинг олисдан берган кучли зарбасини Эргашев қайтарди.

90+2. Сардорлар Мухторов ва Искандеров огоҳлантирилди.

90. Иккинчи таймга 8 дақтқа қўшилди.

90. Майдонда яна тортишув юзага келди. Барчаси Исмоилов ва Аҳмаджонов тўқнашувидан кейин бошланиб кетди.

90. “Бухоро”да 2 та ўзгариш: Жўрабеков ўрнига Аҳмаджонов, Рўзиев ўрнига Қайюмов баҳсни тугатиб қўяди.

86. ГОЛ! Жокич товони билан чиройли пас берди, Искандеров пастки бурчакни нишонга олди — 2:1!

84. Фарруҳ Сайфиев кичик фоль ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

84. Ууух! Сайфиевнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Жокич бош билан зарба берди, сал ноаниқ.

82. ГОЛ! Сайфиевнинг зарбасидан сўнг Перица чап оёқда тўпни дарвозага йўналтириб қўйди — 1:1!

81. “Нефтчи” тинимсиз ҳужум уюштирмоқда, бироқ якуний нуқта етишмаяпти.

78. “Бухоро”да ўзгариш: Мамасидиқов ўрнига Эсанов туширилди.

75. Зарбааа! Ратиньонинг зарбасидан кейин Ҳамроев зарбани бартараф этди.

74. “Нефтчи”да ўзгариш: Марушич ўрнига Перица майдонга тушди.

73. Зарба! Исмоиловнинг зарбаси рикошет орқали Ҳамроевга келиб тушди. Тўп ҳаводан ноқулай учиб келди, аммо посбон уни эгаллашга эришди.

68. Ўйин тўхтатилди. Футболчилар сув ичиб олишади.

67. “Нефтчи” алмаштириш: Йовович ўрнига Ғиёсов учрашувни давом эттиради.

66. “Бухоро”да алмаштириш: Родич ўрнига Баратов, Жўрабоев ўрнига Убайдуллаев туширилди.

64. Яхши ўйнаб турган Асадбек Жўрабоевга тиббий ёрдам кўрсатилди, уни замбилда олиб чиқиб кетишди.

60. “Нефтчи” ҳужумни кучайтирмоқда, бироқ “Бухоро” ҳимояда ишончли ўйнамоқда.

56. Зарбааа! Искандеровнинг пасидан кейин Йўлдошев кучли зарба берди, сал ноаниқ.

55. Ууух! Йововичнинг олисдан берган зарбасидан сўнг Ҳамроев ишонч билан тўпни эгаллаб олди.

52. Ууух! Хайруллаевнинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

51. Марушичнинг пасидан сўнг тўп майдонда ётиб қолган Мухторовнинг қўлига тегди, бироқ бу ҳолатда пенальти йўқлиги қайд этилди. VAR ҳам вазиятни кўриб чиқди ва қоида бузиш йўқлигини маълум қилди.

49. Жокич Жўрабоевни йиқитди ва сариқ карточка олди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. “Нефтчи”да 3 та ўзгариш: Пўлатов ўрнига Сайфиев, Убайдуллаев ўрнига Искандеров, Одилов ўрнига Ратиньо баҳсга қўшилди.

Биринчи бўлим поёнига етди — 0:1. Танаффус!

45+2. Тўп жарима майдончаси ичида Кирилл Тодоровнинг қўлига тегди, аммо ҳакам бу ерда пенальти йўқ деб топди. “Нефтчи” футболчилари ва мухлислари норози.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Алишер Одилов жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди ва ҳакамга қаради. Бош ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини айтди. Такрорий лавҳа кўрсатдики, қоида бузилган тақдирда ҳам, бу пенальти эмас, балки жарима зарбаси бўларди…

39. Ууух! Жокичнинг бош билан берган зарбасидан кейин Мухторов дарвоза чизиғи устида зарбани қайтариб қолди, у жамоасини муқаррар голдан асради.

37. Йўлдошев асабийлашган ҳолда Рўзиевни туртди, бироз ўтиб улар бир-бирларига қўл бериб қўйишди.

35. Алибоев ортдан туриб Рўзиевга нисбатан бироз қўпол ўйнади, фоль.

31. Зарбааа! Равшан Хайруллаевнинг зарбасидан кейин Боотирали Эргашев зарбани бартараф этди, ажойиб сэйв!

29. Ууух! Родичнинг кучли зарбасидан кейин тўп рикошет орқали майдонни тарк этди.

28. Исмоиловнинг қанотдан ошириб берган тўпига дастлаб ҳимоячи, сўнг дарвозабон Ҳамроев эга чиқди.

25. Cooling break: бош ҳакам танаффус эълон қилди

24. Зарба! Рўзиев анча узоқдан даовоза томон зарба беришга ҳаракат қилди, ноаниқ.

24. Аҳрор Рисқуллаев асабийлашаётган “Нефтчи” устози Ислом Исмоиловни оғзаки огоҳлантирди.

23. Йововичнинг жарима зарбасидан берган узатмасидан кейин тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

21. Исмоилов Йўлдошев билан тўқнашувда пенальти сўраб, йиқилди. Бош ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини уқтирди.

17. Зарба! Иброҳимҳалил Йўлдошев олис масофадан зарба бериб кўрди, аммо тўп мўлжалга аниқ бормади.

16. Исмоиловнинг яхши ўйланган пасидан сўнг бухоролик ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

12. Мамасидиқов Йўлдошевни қанотдан олдинга бошламоқчи бўлди, аммо шериги уни тушунмади, тўп кетиб қолди…

10. Зарбааа! Родич яқин масофадан кучли, аммо ноаниқ зарба йўллади.

8. ГОЛ! Хуршид Мухторов пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни очди — 0:1!

7. Пенальти! Младовичнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп Жокичнинг қўлига тегди.

6. Убайдуллаев тезликда ўзиб кетаётган Жўрабоевни йиқитди ва сариқ карточка олди.

3. Зарбаа! Одиловнинг айланма зарбасига сал аниқлик етишмади.

1. Учрашув бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›