

Ёзги трансфер ойнасида "Динамо" Босния ва Герцеговина мамлакатидан таклиф этилган Харис Хайдаревич билан шартнома имзолади. 27 ёшли ярим ҳимоячи билан клуб ўртасида 2027 йилнинг якунига қадар мўлжалланган 1,5 йиллик келишув имзоланди. Босниялик легионер "Динамо" сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Хайдаревич сўнгги уч йил давомида Сербиянинг "Радник" клуби шарафини ҳимоя қилиб, 107та ўйинда 12та голга муаллифлик қилган ва 1 июль куни жамоа билан расман хайрлашганди. У шунингдек, бунгача Босниянинг "Железничар", Туркиянинг "Болуспор" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.






