

“Арсенал” клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Уильям Салиба бел қисмидан олган жароҳати сабабли 5 ойгача бўлган муддатни ўтказиб юборади.
25 ёшли марказий ҳимоячи Испанияга қарши (0:2) кечган баҳсда майдонга йиқилган ва кучли оғриқ туфайли учрашувнинг 30-дақиқасидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Тахминларга кўра, француз футболчисига операция керак бўлади, тикланиш жараёни эса 4 ойдан 5 ойгача вақтни ташкил этади.
Салиба ўтган мавсум барча мусобақаларда 50 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйганди.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ЖЧ бронза медаллари учун Англия билан тўқнаш келади. Учрашув 19 июль куни 02:00 да бошланади.



